Ўзбекистон

Кореялик олим Тошкентда илмий мақолаларни нуфузли журналларда чоп этиш бўйича семинар ўтказди

Тадбир якунида Ёнг-Илл Леэга фахрий профессорлик унвони топширилди.

Кореялик олим Тошкентда илмий мақолаларни нуфузли журналларда чоп этиш бўйича семинар ўтказди

 

Илмий изланишларнинг сифатли натижа бериши ва амалий аҳамият касб этиши учун уларнинг халқаро миқёсда тан олиниши муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтига халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилган кореялик олим, нуфузли илмий журналлар муҳаррири Ёнг-Илл Леэ ташриф буюрди.

 

Ташриф доирасида институтда “Илмий ишлар ва илмий мақолаларни самарали ёзиш: нуфузли журналларда чоп этилиш йўллари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

 

Семинар давомида иштирокчиларга илмий мақола ёзишнинг асосий тамойиллари, халқаро илмий журналлар талаблари, муҳаррирларнинг баҳолаш мезонлари, шунингдек, илмий ишларни юқори рейтингли журналларда чоп эттириш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. Бундан ташқари, муҳаррир нигоҳи билан энг кўп учрайдиган хатолар ва уларнинг олдини олиш йўллари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.

 

Тадбир якунида институт раҳбарияти томонидан Ёнг-Илл Леэга илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ва халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун фахрий профессорлик унвони тантанали равишда топширилди.

 

Мазкур семинар илмий изланишларни глобал илмий майдонга олиб чиқиш, илмий мақола ёзиш маданиятини юксалтириш ҳамда ёш тадқиқотчилар учун муҳим амалий билим ва тажрибалар бериш йўлида муҳим аҳамият касб этди.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"