Кун фотоси: АҚШ давлат котиби Хазрати Имом мажмуасида
Энтони Блинкен амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ҳазрати Имом мажмуасига борди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
“Ўзбекистоннинг тарихи ва маданиятининг ажойиб намунаси бўлган Хастимомга келиш мен учун катта шараф. АҚШ Ўзбекистон билан маданий меросни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилаётгандан... фахрланади”, – деб ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ бош дипломати Тошкентга келганди. У ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказган, шунингдек, бугун Президент томонидан қабул қилинади.







