Ўзбекистон

Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади

Бу қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.

Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади

 

Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга мамлакатимиз маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди. Булар: Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарлари. Ислом тафаккури ва цивилизацияси институтида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев ҳам иштирок этди.

 

Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов қадимий қўлёзмалар нусхаларини қабул қилиш жараёни ҳақида фикр билдирди:

 

"Бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуслари билан тарихий меросимизни ўрганиш ва инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан саккиз йил муқаддам давлатимиз раҳбари фармонларига биноан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил қилинди. Марказимизда Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини акс эттириш, юртимизда ва хорижда сақланаётган Ўзбекистонга оид маданий ва маърифий ёдгорликларни тадқиқ этиш кўзда тутилган. Шунингдек, буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш ҳамда маданий ёдгорликларни тадқиқ қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Бугун қабул қилинган қўлёзма нусхалари ҳам марказимиз экспозисиясини янада бойитади".

 

Бу қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда. Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Ўзбекистоннинг маданий меросига оид тарихий қўлёзмалар топилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Абу Райҳон Беруний (973–1048) асарлари ва илмий кашфиётлари дунё илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг 1197 йилда кўчирилган "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган. Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос элементлари аниқланган.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"