Мане “Бавария” футболчисига айланди
Футболчи немис клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.

“Ливерпул” ҳужумчиси Садио Мане “Бавария” билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда журналист Дейв Оскоп ўзининг twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли сенегаллик футболчини “ПСЖ” ва “Барселона” клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Қайд этилишича, кеча “Ливерпул” ва “Бавария” музокараларни бошлаган ва трансфер нархи борасида келишиб олишган.
Мане 2016 йилда “Саутгемптон”дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпул”га ўтган эди. Ўшандан бери сенегаллик ҳужумчи 269 та ўйинда 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги шартномаси кейинги мавсум охирида якунига етади.







