Миграция: келиб чиқиш сабаблари, қочқинлар ва мигрантлар фарқи, муҳожирлар учун энг мақбул давлатлар

2022 йилда дунёда 281 млн мигрант бўлиб, бу сайёра аҳолисининг 3,6 фоизини ташкил этади. Сўнгги йилларда халқаро миграция масштаби кескин ошиб бормоқда: 2020 йилда сайёрада 1970 йилга нисбатан 3 баробар кўп муҳожирлар бўлган.

Миграция: келиб чиқиш сабаблари, қочқинлар ва мигрантлар фарқи, муҳожирлар учун энг мақбул давлатлар

 

Одамлар қадимдан турли ҳудудларга кўчиб юрган. Турли омиллар — уруш, табиий офатлар ёки иқтисодий қийинчиликлар инсонларни ўз яшаш жойини ўзгартиришга мажбур қилган.

 

Бугун — халқаро мигрантлар куни. Айнан шу куни 1990 йилда БМТ Бош ассамблеяси барча меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида халқаро Конвенцияни қабул қилади.

 

Мигрант ким?

 

Халқаро миграция ташкилоти таърифига кўра, ўзининг ҳуқуқий мақоми, ихтиёрий ёки ноихтиёрий кўчиши, кўчиш сабаблари ёки бирор давлатда қолиш муддатидан қатъий назар ўз яшаш жойини тарк этган ҳамда халқаро ёки ички чегараларни кесиб ўтган ҳар қандай шахс мигрант ҳисобланади.

 

Мигрант ва қочқиннинг фарқи нимада?

 

Мигрантлар қочқинлардан фарқли ўлароқ бошқа давлатларга таъқиблар ёки ўз ҳаётига хавф туғилиши ортидан кетмайди. Уларнинг асосий мақсади — турмуш тарзини яхшилаш, яхши иш топиш ёки таълим олиш. Мигрантларнинг катта қисми қонуний миграция йўлларини танлайди, аммо улар орасида у ёки бу давлатга ноқонуний каналлар орқали борганлар ҳам бор.

 

Миграцияга нима сабаб бўлмоқда?

 

БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёда 281 млн мигрант бўлиб, бу сайёра аҳолисининг 3,6 фоизини ташкил этади. Сўнгги йилларда халқаро миграция масштаби кескин ошиб бормоқда: 2020 йилда сайёрада 1970 йилга нисбатан 3 баробар кўп муҳожирлар бўлган.

 

Миграцияга сабаб бўлаётган энг катта фактор сифатида иқтисодий вазиятни кўрсатиш мумкин. Аксарият одамлар янада яхши ҳаёт илинжида ўз ватанини тарк этишга мажбур. Шубҳасиз, улар бораётган давлати ва ўз мамлакати тараққиётига улкан ҳисса қўшмоқда.

 

Масалан, пандемия ва у билан боғлиқ чекловларга қарамай, меҳнат мигрантлари 2020 йилда 702 млрд АҚШ доллари миқдорида пул ўтказмаларини амалга оширган. Энг кўп ўтказмалар Ҳиндистон, Хитой, Мексика, Филиппин ва Миср ҳиссасига тўғри келган.

 

Мигрантлар учун энг жозибадор давлатлар қайси?

 

Охирги ўн йилликда АҚШ ва Германия мигрантлар орасида энг машҳур йўналишга айланди. АҚШда 1970 йилда 12 млн халқаро муҳожирлар бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг миқдори 51 млндан ошган.

 

Германияда сўнгги 10 йилда мигрантлар 8,9 млндан 16 млнга кўпайди. Шунингдек, Франция, БАА ва Саудия Арабистони ҳам муҳожирлар учун жозибадор давлатлар саналади. Биргина БАА аҳолисининг 88 фоизини меҳнат мигрантлари ташкил этади.

 

Умуман олганда, 60 фоизга яқин аҳоли яхшироқ яшаш мақсадида Европа ва Осиёга йўл олади. Европада 87 млн меҳнат муҳожирлари бор, Осиёда эса 86 млн. Ундан кейинги ўринда Шимолий Америка туради, бу ерда 59 млн меҳнат мигрантлари бор.

 

Асосан, қайси давлатлардан мигрантлар кўп?

 

Муҳожирларнинг келиб чиқиш давлатларига эътибор берилса, уларнинг 40 фоизи Осиёнинг олти давлатидан: Ҳиндистон, Хитой, Бангладеш, Покистон, Филиппин ва Афғонистон.  Мексикалик муҳожирлар ҳиндистонликлардан кейин иккинчи ўринда турса, россияликлар халқаро мигрантлар орасида 3 ўринни эгаллайди.

 

 

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"