Ўзбекистон

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янги босқичга олиб чиқишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевга лойиҳа доирасида маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилаш ва инновацион ечимларни жорий этишга қаратилган таклифлар тақдим этилди.

 

Давлат  раҳбари ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

 

Шу муносабат билан кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш, ерни тайёрлашдан бошлаб суғориш тизимини яратиш ва кўчатларни камида уч йил парваришлашгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи ёндашувлар тақдимот қилинди. Экиш муддатларини ҳар бир ҳудуднинг об-ҳаво шароити ва олимлар хулосаси асосида белгилаш, маҳаллий иқлимга мос, иссиқлик, совуққа ва сув танқислигига чидамли турларга устуворлик бериш кўзда тутилмоқда.

 

Тақдимотда «Yashil AI» модулини тажриба тариқасида ишга тушириш таклиф қилинди. Сунъий интеллект ёрдамида тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилиниб, кўчат экиш учун мақбул майдонлар ва дарахт турлари бўйича тавсиялар шакллантирилади.

 

Шунингдек, тизим орқали кўчатларнинг қуриб қолиши, сув танқислиги, касаллик ва зараркунандалар хавфини эрта аниқлаш, масъулларни огоҳлантириш ва кўкаламзорлаштириш натижаларини ягона харитада кузатиш имконияти яратилиши кўзда тутилмоқда.

 

Тақдимотда маҳаллалар учун «яшил харита»лар ишлаб чиқиш, унда кўчат тури, экиладиган жой ва суғориш тизимини кўрсатиш таклиф қилинди. Шунингдек, маҳаллаларнинг яшил рейтингини жорий этиш ҳамда юқори натижага эришган ҳудудларни қўшимча маблағ ва «яшил» лойиҳалар учун микрогрантлар билан рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, Янгиҳаёт, Олот ва Ургут ҳудудларида маҳаллий шароитга мос кўкаламзорлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, «3-30-300» тамойилини жорий этиш, замонавий кўчатхоналар ва «ин-витро» лабораториялар ташкил этиш таклифлари кўриб чиқилди.

 

Мутасаддиларга тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш, дарахтларни экиш ва парваришлаш тизимини кучайтириш ҳамда яшил ҳудудларни сақлаш устидан назоратни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.