Ўзбекистон

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

Божхона ходимлари Таиланддан Ўзбекистонга 13 килограммдан ортиқ наркотик модда олиб кирилишига чек қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари ва «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

 

5 сентябрь куни Таиланддан учиб келган 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг багажлари божхона назоратидан ўтказилганда, 3 та вино шишаси ва қадоқланган зираворлар ўрами ичидаги моддалар ходимларда шубҳа уйғотган.

 

Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экспертиза натижасида шишалардаги тўқ жигарранг, ўткир ҳидли модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжудлиги аниқланган. Модда Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган наркотик восита — «гашиш мойи» экани маълум бўлган. Унинг оғирлиги 7 килограмм 580 граммни ташкил этган.

 

Суриштирувлар давомида фуқаро Теlegram'даги «Абсолют» номи остида фаолият юритувчи «куратор» кўрсатмасига кўра, 1800 доллар эвазига наркотик моддаларни Ўзбекистонга олиб кириб, Самарқанд шаҳрига етказиб бериши керак бўлгани аниқланган.

 

Тезкор тадбир Самарқанд шаҳрида давом эттирилиб, наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган 47 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинган. Унинг яшаш манзилини кўздан кечириш вақтида вино шишалари, идиш ювиш гели қутиси ва шприцларга жойланган «гашиш мойи», шунингдек, истеъмол қилинганда сархушлик ҳолатини келтириб чиқарувчи қуритилган қўзиқоринлар аниқланган.

 

Ушбу наркотик моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 5,5 килограммни ташкил қилган.

 

Шу тариқа, тезкор тадбирлар давомида жами 13 килограмм 80 грамм «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу миқдордаги наркотик восита қарийб 200 минг кишини гиёҳвандликка жалб этиш учун етарли бўлган. Унинг қора бозордаги қиймати охирги истеъмолчига етиб боргунига қадар 1,7 миллион доллардан ошиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.