Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда ўтказилган 10-юбилей Terres Travel Festival – Films & Creativity 2026 фестивалида олтин мукофотга сазовор бўлди. Мазкур фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан аудиовизуал лойиҳалар иштирок этди. “Туристик хизмат” (Tourism Service) номинациясидаги ушбу мукофот “Оскар” мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирок этган “Маърифат акс-садоси” фильмига топширилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик мегашаклидаги лойиҳаси бўлиб, ислом цивилизациясининг илмий, маънавий ва маданий меросини ўрганиш, сақлаш ҳамда дунёга намойиш этишга қаратилган.

 

 

Terres фестивалининг олтин мукофоти “Маърифат акс-садоси” фильмининг халқаро муваффақиятларини давом эттирди. Фильм 2026 йилда New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалистига айланган, Белграддаги SILKFEST 26 фестивалида эътироф этилган ва кетидан Испанияда Terres олтин мукофотига эга бўлди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонни тарихий хотира, илм-фан, маданият ва маърифат маскани сифатида намоён этиб, ислом цивилизациясининг инсоният тафаккури ривожига қўшган ҳиссасини очиб беради.

 

Terres Travel Festival мамлакатлар ва ҳудудларнинг туристик салоҳиятини намоён этадиган, уларнинг маданий меросига қизиқиш уйғотадиган ҳамда халқаро аудиторияни саёҳат қилишга илҳомлантирадиган лойиҳаларни эътироф этади. Ушбу контекстда “Маърифат акс-садоси” фильми Ўзбекистонни нафақат сайёҳлик йўналиши, балки тарих, маданият, илм-фан ва маънавий мерос туташган буюк олимлар, мутафаккирлар ва кашфиётлар замини сифатида намоён этади.

 

 

Лойиҳада афсонавий Бен Кингслининг иштироки алоҳида ўрин эгаллайди. Актёр “Ганди” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган ва жаҳон аудиториясига “Табиб” (The Physician) тарихий драмасидаги Абу Али ибн Сино (Авиценна) образи орқали яхши таниш. “Маърифат акс садоси” фильмида Кингсли Ўзбекистоннинг етук олим ва мутафаккирларига мурожаат қилиб, илм-фан, таълим, маданият ва инсоният тафаккури ривожига салмоқли ҳисса қўшган ислом цивилизацияси ҳақида ҳикоя қилади.

 

Terres олтин мукофоти Марказнинг халқаро ютуқлари қаторини бойитди. 2026 йилда у Гиннеснинг рекордлар китобига “Ислом цивилизациясининг энг йирик музейи” сифатида расман киритилди, ТЎРКСОЙ эса уни “Турк дунёсининг энг яхши музейи” деб тан олди. 2025 йилда Марказ Халқаро Авиценна мукофотини қўлга киритган эди. Бунга қўшимча равишда, Сингапурда ўтказилган Бутунжаҳон ҳалол туризм саммитида у “Йилнинг исломий мерос объекти” мукофоти билан тақдирланди.

 

 

Terres Travel Festival Каталониянинг Тортоса шаҳрида ўтказилади ва саёҳатлар, туризм, маданият ҳамда ҳудудлар ҳақидаги фильмларга бағишланади. Фестиваль CIFFT — Туризм фильмлари фестиваллари халқаро қўмитасининг расмий аъзоси ҳисобланади. Мукофотланган ишлар CIFFT Ranking – World’s Best Tourism Films рейтингида иштирок этади.

 

Фильм бош продюсери — Фирдавс Абдуxолиқов.

Сценарий муаллифи ва режиссёр — Шоҳруҳ Расулов.

Продюсер — Гайрат Муминов.

Ижрочи продюсер — Сайёра Худойбердиева.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

У орқали киберфирибгарлик ҳақида хабар келиши билан пул ҳаракати кузатилиб, тезкор чоралар кўрилади.

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Автомобиль ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидаги йўл белгиси талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланган.

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг тезликни нотўғри қайд этаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.