Ўзбекистон

Наманганлик аёл эрининг эътиборини тортиш учун жиноятга қўл урди

Ҳозирда у гаровга олинган.

Наманганлик аёл эрининг эътиборини тортиш учун жиноятга қўл урди

 

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида аёл эрининг эътиборини тортиш мақсадида жиноятга қўл урди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Жорий йилнинг 10 февраль куни Тўрақўрғон тумани ИИБга 21 ёшли Б.М. қўнғироқ қилиб, номаълум шахс унинг хонадонига юзига ниқоб таққан ҳолда кириб, уни ва 1 ёшли қизини ўлдириш билан қўрқитганини, ҳаёт ва соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб қўлида бўлган пичоқ билан унинг бўйин қисмига жароҳат етказгани ва уйида бўлган нархи 19 млн 200 минг сўмлик тилла-тақинчоқларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганини хабар қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълум бўлишича, жабрланувчи Б.М. турмуш ўртоғи унга нисбатан беэътибор бўлаётгани сабабли унинг эътиборини ўзига жалб қилиш мақсадида,шу куни хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, барча хоналарини титиб ташлаган. Бирга яшовчи қайнонаси ётоқхонасидан 19 млн 200 минг сўмлик тилла-тақинчоқларини яшириб, бўйнига игна орқали шилинма тортган ва гўёки яшаш хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, пичоқ билан ўзи ва чақалоғини ўлдириш билан қўрқитиб, тилла тақинчоқларни олиб кетганлиги ҳақида Тўрақўрғон тумани ИИБга ёлғон хабар берган.

 

Б.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда ўзи томонидан яширилган тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.М. Жиноят кодекснинг 237-моддаси 2-қисми «Г» банди (ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган ёлғон хабар бериш) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судлов органига юбориш масаласини ҳал этиш учун Тўрақўрғон туман прокуратурасига юборилган.

 

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"