Жаҳон

НАТО сари яна бир қадам

Финляндия ҳукумати парламентга мамлакатнинг НАТОга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.

НАТО сари яна бир қадам

 

Ҳужжатда алянс тарихи, Шимолий Атлантика шартномаси ва Оттава шартномаси (пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисида) мазмуни, шунингдек, Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича олиб борилган музокараларнинг қисқача мазмуни, фаолияти , НАТОнинг вазифалари ва қарор қабул қилиш жараёни қайд этилган.  

 

Финляндия ҳукумати “ҳозирги қонунчилик Финляндияга Шимолий Атлантика шартномаси ва Оттава шартномасига қўшилиш имконини беради ҳамда бундан келиб чиқадиган мажбуриятлар миллий қонунчиликка зудлик билан ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди” деган хулосага келган. 

 

Финляндия ва Швеция 2022 йилнинг май ойида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган. Аммо бу жараён Туркиянинг қаршиликларига дуч келди, Анқара Хелсинки ва Стокголмни террорчи деб тан олинган шахсларга бошпана беришда айблади. Турли даражадаги бир қатор музокаралардан сўнг икки Скандинавия давлатининг иттифоққа қўшилиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича келишувларга эришилди. 

 

Ҳозирга қадар НАТОга аъзо 30 та давлатдан 28 таси Финляндиянинг қўшилишини ратификация қилган. Венгрия ва Туркия парламентлари ҳужжатни ҳозирча маъқулламаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

НАТО сари яна бир қадам