Жаҳон

Нетаняҳу Исроил президентидан афв сўради

Президент аппарати масала Адлия вазирлиги орқали кўриб чиқилишини айтмоқда.

Нетаняҳу Исроил президентидан афв сўради

“The Times of Israel” нашрининг ёзишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат президенти Исҳоқ Герцогда ўзини афв этиш бўйича расмий мурожаат билан чиққан. Президент аппарати маълумотига кўра, Адлия вазирлигининг афв бўлими барча тегишли идораларнинг фикрларини йиғиб, тавсияларни президентнинг юридик маслахатчисига тақдим этади.

 

Нетаняҳуғa қарши коррупция бўйича дастлабки тергов 2016 йил декабрда бошланган, 2019 йилда эса у бир нечта жиноят эпизодлари бўйича расмий равишда айбланган. Нетаняҳу эса барча айбловларни қатъиян рад этиб келмоқда. Хабарларга кўра, у миллиардeр ва Голливуд продюсеридан ўз манфаатлари йўлида қимматбахо совғалар олганликда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари магнитларига ўзи ва оиласи фаолиятини ижобий ёритиш эвазига ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Исроил президентине мактуб йўллаб, Нетаняҳу устидан олиб борилаётган коррупция ишини тўхтатиш илтимосини билдиргани ҳақида хабар берилганди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"