Нукусда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди
Бугун, 24 сентябрь куни соат 15:45 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Қумовул” МФЙ “Чегинбаев” кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилди.
Унда айтилишича, 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 15:47 да етиб борган. Ёнғин 16:20 да қуршаб олинган ва 17:05 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бир-бирига туташ қурилган 4 та уйнинг тахминан 357 kv.m. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида жойлашган “Грант сомса” ошхонасида кучли ёнғин содир бўлганди.







