Жаҳон

Олимлар Африка ерларини қурғоқчиликдан қутқариш йўлини топди

Суғориш тизимлари Африканинг аграр инқирозига ечим бўлади.

Олимлар Африка ерларини қурғоқчиликдан қутқариш йўлини топди

Африкада суғориш имкониятлари юқори бўлишига қарамай, қитъадаги қишлоқ хўжалигининг аксарият қисми ҳали ҳам ёмғирга боғлиқ ва иқлим ўзгаришига қарши ҳимоясиз бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдираётгани сабаб, БМТ университети раҳбарлигидаги Сув, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш институти (UNU-INWEH) бир қатор халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Африка Иттифоқи учун янги таҳлилий ҳисоботни эълон қилди.

 

Хабарларга кўра, ҳужжатда қитъа бўйлаб суғориш тизимларини кенгайтириш иқлим хавфига мослашиш ва ҳосилдорликни ошириш йўлида муҳим қадам сифатида кўрсатилган. Бироқ, экспертлар бу жараён экологик, ижтимоий ва бошқарув жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши кераклигини таъкидламоқда. Хусусан, ландшафтнинг ўзгариши, сув ифлосланиши, маҳаллий ҳокимият тузилмаларидаги ўзгаришлар ва сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш каби масалалар алоҳида қайд этилган.

 

“Барқарор суғориш фақат ҳосилдорлик ҳақида эмас. Бу — одамлар ва табиатга фойда келтирувчи адолатли ва барқарор озиқ-овқат тизимларини шакллантириш ҳақида”, — деди лойиҳа раҳбари, профессор Тафадзва Мабҳаудҳи.

 

Стратегияни ишлаб чиққан Африка Иттифоқи комиссияси эса сув ресурсларини бошқаришда тизимли ва изчил ёндашувни таклиф қилмоқда. Мутахассислар бу стратегияни қитъа аграр секторини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда бурилиш нуқтаси сифатида кўрмоқда.

 

UNU-INWEH директори, профессор Кавеҳ Маданининг таъкидлашича, “сув, энергия ва экологик тизимлар бўйича комплекс ёндашув Африканинг аграр салоҳиятини очиш ва иқлимий заифликларни камайтиришнинг асосий калитидир”.

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"