Ўзбекистон

Ўшда маст эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, пичоқлади

Аёл оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Ўшда маст эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, пичоқлади

 

 


Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида оғир оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилди. Бугун, 24 январь куни эрта тонгда кўп қаватли уйлар ҳовлисида маст эркак ўз хотинини шафқатсизларча калтаклаб, қорнига пичоқ билан жароҳат етказган. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, воқеа тахминан соат 4:00 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда "24кг" нашри хабар берди.


Маълум қилинишича, аёл оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Қўшниларнинг сўзларига кўра, эр-хотиннинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Ҳолат юзасидан Ўш вилояти Ички ишлар департаменти расмий изоҳ берган.


Департамент маълумотига кўра, тахминан соат 5:00 да Ок-Буура туман милиция бўлимига тез тиббий ёрдам ходимларидан 1999 йилда туғилган аёл тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи эридан қочишга уринган пайтда жароҳат олган.


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маст ҳолатда бўлган 32 ёшли эркакни қисқа фурсатда қўлга олган. Ҳозирда аёл шифохонада даволанмоқда, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши маълум қилинди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"