Остон Ўрунов фаолиятини “Ювентус” клубида давом эттириши мумкин
24 ёшли футболчи ҳозирда “Персеполис” клубида ўйнамоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Остон Ўруновнинг фаолиятини Италия А Церийасининг нуфузли клубларидан бири — “Ювентус”да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Манбаларга кўра, “Ювентус” клуби спорт директори Марко Оттолини Ўруновнинг Мисрга қарши ўйинидаги иштирокини юқори баҳолаб, унинг ўйини юзасидан терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро билан суҳбат ўтказган.
Маълумот учун, 24 ёшли ярим ҳимоячи айни пайтда Теҳроннинг “Персеполис” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.







