Ўзбекистон билан Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди
“Uzbekistan Airways” хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.

“Uzbekistan Airways” Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилади», — дея хабар берди авиакомпания матбуот котиби Камола Икрамова.
Аввалроқ Россиянинг “Аерофлот”, “S7 Airlines”, “Smartavia”, “iFly” каби авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиши ҳақида эълон қилган эди.








