Ўзбекистон

Ўзбекистон мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар маълум бўлди

Статистика жорий йил январдан қанча аҳоли интернет тармоғига уланганини ҳам очиқлади.

Ўзбекистон мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар маълум бўлди

 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 20,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 303 303 дона мобиль телефон импорт қилган.

 

Рақамлар таққосланганда октябрь ойида импорт қилинган мобиль телефонлар сони сентябрь ойига нисбатан 5 460 тага ортган. Шунингдек, 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 млнни ташкил қилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон 14 та давлатдан мобиль телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

🔹Хитой – 79,5 млн

🔹Вьетнам – 60 млн

🔹Ҳиндистон – 7,2 млн

🔹Қозоғистон – 5,3 млн

🔹БАА – 1,4 млн

🔹Германия – 647 минг

🔹Россия – 175,8 минг АҚШ доллари

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Италиядан қаҳва импорти ҳажмини оширгани ҳамда 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 85 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна цемент импорт қилингани тўғрисида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистон мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар маълум бўлди