Ўзбекистон олийгоҳлари халқаро рейтингдан жой олиши мумкин
10 та ОТМ Осиё рейтингига кириш учун “даъвогар” мақомини олди.

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education Asia University Rankings – 2022 (Осиё университетлар рейтинги – 2022) рейтинг натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таъли вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу рейтинг дунё бўйича ҳар йили Осиё давлатларидаги университетларни тадқиқот, таълим сифати, халқаро хилмахиллик, иқтибослик ва саноат даромади (билимлар алмашиш) бўйича баҳолайди.
Рўйхатдан ўрин эгаллаган 10 та олий таълим муассасаси “THE”нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.
“Reporter” мақомини олган универстетлар қуйидагилар:
— Ўзбекистон Миллий университети;
— Тошкент давлат юридик университети;
— Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
— Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
— Урганч давлат университети;
— “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ;
— Тошкент тиббиёт академияси;
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
— Тошкент фармацевтика институти.
Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 829 та университет қайд этилиб, улар орасида 625 та ўрин ва 200 дан ортиқ университетлар “reporter”, яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлишди.







