Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ўтказилади

Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ўтказилади

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этиш, заргарлик фабрикаси ва ипак ишлаб чиқариш кластери қуришга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг музокаралари якунларида маълум қилинди.

 

Хусусан, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси муҳокамаси доирасида Бард шаҳри яқинидаги 6 та туманда кластерини ташкил қилиб, ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Евлах пилот агропарки ва Агдам саноат паркида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича қатор масалалар келишиб олинди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш, кимё саноати, энергетика, нефть ва газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Мазкур йўналишдаги амалий тадбирларни муҳокама қилиш жараёнида томонлар жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ҳудудларнинг биринчи форумини, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг турли вилоятларидаги ишлаб чиқарувчилар кўргазмасини ташкил этишга келишдилар.

 

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистон ва Озарбайжон ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ўтказилади