Ўзбекистон

Ўзбекистон Хитой билан ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган транспорт воситалари соҳасида ҳамкорлик қилади

Тошкент жамоат тарнспортида инновацион видеокузатув тизимлари ва сунъий интеллект технологияси жорий қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Хитой билан ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган транспорт воситалари соҳасида ҳамкорлик қилади

 

Транспорт вазирлиги ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вакилларидан иборат делегация19-26 июль кунлари Хитойда хизмат сафарида бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, сафар давомида «Yutong Bus Co., Ltd», «King Long», «Magnetic North», «Hikvision» компанияларига ташриф амалга оширилган ҳамда бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилган.

 

Хусусан, «Yutong Bus Co., Ltd» компанияси билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида уч томонлама меморандум имзоланди. Шу билан бирга, томонлар ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автоном транспорт воситалари соҳасида ўзаро ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. 

 

Шунингдек,«Hikvision» компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, инновацион видеокузатув тизимлари ва сунъий интеллект технологиясига асосланган интеграциялашган хавфсизлик ечимларини тақдим этиш бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ билан икки томонлама меморандум имзоланди.

 

Бундан ташқари, «Magnetic North»компанияси билан ақлли транспорт тизимини йўлга қўйиш масалаларида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди. Хусусан, компания билан Ўзбекистоннинг интеллектуал транспорти бўйича тўлиқ ечимларни тақдим этиш, жумладан, ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, ўрнатиш, ишга тушириш, ўқитиш, техник хизмат кўрсатиш ва такомиллаштириш бўйича икки томонлама меморандум имзоланди.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"