Ўзбекистон

Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилмоқда.

Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларга эндиликда ҳимоя ордени берилади. Ушбу тартиб президент фармони асосида 2026 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилади.

 

Шунингдек, коррупцияга қарши курашга ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилмоқда.

 

Фармонга мувофиқ, Рақамли мувофиқлик ахборот ва дастурий таъминот тўплами синов режимида ишга туширилади. У қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Коррупцияга қарши кураш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашинуви;
  • E-Komplaens модули орқали ички коррупцияга қарши назорат бўлинмалари фаолиятини рақамлаштириш;
  • Давлат органлари ва ташкилотларга қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар ва таклифлар тизимини жорий этиш.

 

Фармонга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар меҳнат қонунчилиги доирасида таъқиб ва ҳар қандай ноҳақликлардан ҳимояланади.

 

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни кучайтириш, шаффофликни ошириш ва жамиятда адолатли муҳитни таъминлашга қаратилган.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"