Ўзбекистон

Ўзбекистондан бир неча давлатга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади

Бу ҳақида Траспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистондан бир неча давлатга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади

 

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Хитойга янги автобус қатновлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Траспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсад қилинган.

 

Янги қатновлар қуйидаги халқаро йўналишларда жорий этилади:

 

Қозоғистонга

Бухоро—Туркистон;

Урганч—Оқтов;

Фарғона—Олмаота (Тожикистон орқали).

 

Тожикистонга

Самарқанд—Душанбе;

Бухоро—Душанбе.

 

Қирғизистонга

Андижон—Ўш;

Андижон—Жалолобод;

Андижон—Арсланбоб;

Косонсой—Жалолобод;

Бухоро—Бишкек.

 

Россияга

Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва;

Урганч—Нукус—Уфа;

Нукус—Краснодар;

Тошкент—Уфа;

Тошкент—Краснодар.

 

Хитойга

Нукус—Урганч—Бухоро—Урумчи.

 

Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда вазирликка мурожаат қилиши мумкин

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"