Ўзбекистонликлар нима мақсадда четга чиқмоқда?
Бу бўйича статистика эълон қилинди.

2025 йилнинг январь-март ойларида 1 миллион 519 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга чиққан. Бу ўтган йилга нисбатан 20,3 фоизга кўпроқ — яъни 256,5 мингга ошган, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси.
Фуқароларнинг хорижга чиқиш мақсадлари:
Қариндошлариникига бориш — 1 189 827 киши
Саёҳат — 307 199 киши
Даволаниш — 11 764 киши
Ўқиш — 7 437 киши
Хизмат сафари — 3 320 киши
Эслатиб ўтамиз, бу рақамлар фақат туристик мақсадда чиққанлар фуқароларни қамраб олади. Ишлаш ёки доимий яшаш учун чет элга кетганлар бу ҳисобларга кирмайди.







