Ўзбекистон

“Ўзбекистонликлар учун Европага визасиз кириш мураккаб, аммо имконсиз эмас” — элчи Дилшод Аҳатов

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчисининг таъкидлашича, бундай режимни жорий этиш учун Евроиттифоққа аъзо барча 27 давлат, шунингдек, Шенген ҳудудига кирувчи бошқа мамлакатларнинг ҳам розилиги талаб этилади.

“Ўзбекистонликлар учун Европага визасиз кириш мураккаб, аммо имконсиз эмас” — элчи Дилшод Аҳатов

 

 

Ўзбекистон фуқаролари учун Европа Иттифоқи давлатларига визасиз кириш масаласи осон ҳал бўладиган жараён эмас. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Аҳатовнинг таъкидлашича, бундай режимни жорий этиш учун Евроиттифоққа аъзо барча 27 давлат, шунингдек, Шенген ҳудудига кирувчи бошқа мамлакатларнинг ҳам розилиги талаб этилади. Чунки Германияга визасиз кириш автоматик тарзда бутун Шенген ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш имконини беради.

 

Дипломатнинг айтишича, Шенген ҳудудида ички чегаралар мавжуд эмас ва бир давлатга кирган шахс бошқа мамлакатларга ҳам бемалол ўта олади. Шу сабабли визасиз режим фақат бир давлат билан эмас, балки қарийб 30 дан ортиқ мамлакат билан бир вақтнинг ўзида келишувни талаб қилади. Элчи бу масала келажакда босқичма-босқич ҳал бўлиши мумкинлигини, бироқ олдинда ечилиши лозим бўлган муаммолар кўплигини қайд этди.

 

Шу билан бирга, Германия бугунги кунда чет эллик ишчи кучига жуда муҳтож. Бунга мамлакатдаги демографик вазият сабаб бўлмоқда: аҳоли сони секин ўсмоқда, туғилиш даражаси паст, кексалар сони эса ортиб бормоқда. Натижада Германия иқтисодиётни ушлаб туриш учун хориждан малакали мутахассисларни фаол жалб қилмоқда. Асосий талаблар — немис тилини билиш ва касбий тайёргарликка эга бўлиш.

 

Элчи Аҳатовнинг сўзларига кўра, 2024 йилда Германия ва Ўзбекистон ўртасида миграция ва мобиллик бўйича имзоланган битим ижобий натижа бермоқда. 2025 йилнинг ўзида икки мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёш мутахассис Германияда ишлашни бошлаган. Дуал таълим тизими орқали улар ўқиш билан бирга ишлаш, ойлик олиш ва кейинчалик барқарор иш ўрнига эга бўлиш имкониятига эга. Бугунги кунда Германияда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик истиқомат қилаётгани ҳам бу ҳамкорлик тобора кенгаяётганидан далолат беради.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"