Медиа

«Ўзбекконцерт» Лолани "тартибга чақириб қўйди"

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар бўйича расмий муносабат билдирилди.

«Ўзбекконцерт» Лолани "тартибга чақириб қўйди"

Бир неча кун олдин «Ниҳол» мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг клип премьераси пайтида саҳнадаги кийиниш маданияти ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлди.



Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 18 апрель куни хонанда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига таклиф этилиб, ҳолат юзасидан суҳбат олиб борилган. Хонандага яна бир марта лицензия талаблари эслатилган.



Лола бундай вазиятда ташкилот хонанданинг манфаатларини ҳимоя қилиши кераклигини билдириб ранжиган.


Шу ўринда, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси барча санъаткорлардан саҳна маданиятига риоя этишларини сўраб мурожаат қилган: Ўзбекистон Республикаси “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низом” билан тасдиқланган паспортнинг лицензия талаб ва шартларида: “концерт-томоша тадбирларида ижрочиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатларни ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилмаслик каби вазифалар белгиланган.


Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.