Ўзбекистон

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев чорвачиликда озуқа базасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди. Унда озуқа етиштириш ҳажмини ошириш, яйловлардан самарали фойдаланиш ва чорвадорларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 12,5 млн бош қорамол, 23 млн бош қўй-эчки ва 125 млн бош парранда боқилмоқда. Йилига 48 млн тонна озуқа етиштирилади. Бироқ бу эҳтиёжни тўлиқ қопламайди: бир бош қорамол учун йилига 6,5 тонна озуқа талаб этилса, амалда 4 тоннадан ошмайди. Озуқа харажатлари гўшт таннархининг 30 фоизини ташкил қилади.

 

Тақдимотда озуқа етиштириш ҳажмини 2027 йилда 64,5 млн тоннага, 2030 йилда эса 90 млн тоннага етказиш таклиф қилинди. Бунинг учун озуқабоп экинлар майдонлари ва турлари ҳисоби рақамлаштирилади, ерларнинг мақсадли ишлатилиши космик мониторинг орқали назорат қилинади. Экинлар ҳосилдорлигини гектарига 350 центнердан 500 центнерга ошириш, 2030 йилгача 200 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Келгуси йилда бу ишлар 50 минг гектарда амалга оширилади.

 

Шунингдек, Қашқадарёнинг саккизта туманида қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли озуқабоп экинлар етиштирилади. 2030 йилгача республика бўйича 1 млн гектар яйловга дронлар ёрдамида уруғ сепиш кўзда тутилган.

 

Озуқани етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб бериш тизимини яратиш учун ҳудудларда 100 дан ортиқ озуқа марказлари ва шохобчалари ташкил этилади. Улар қорамолларнинг 87 фоизи боқилаётган аҳоли хонадонларини сифатли ва мақбул нархдаги озуқа билан таъминлаши кутилмоқда.

 

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш доирасида 500 гектардан ортиқ ерда озуқабоп экинлар етиштириб, замонавий суғориш тизимини жорий этганларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 минг куб метргача сув сиғимига эга ҳавзалар қуриб бериш таклиф қилинди. 

 

“Пивот” суғориш технологияси учун субсидия миқдорини гектарига 2,5 млн сўмдан 4 млн сўмгача ошириш, камида 10 гектар майдонни суғоришда қайта тикланувчи энергия ускуналари харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразмда яйловларни ўзлаштирган тадбиркорларга ушбу ерларнинг бир қисмида чорвачилик комплексларини қуриш имконияти берилиши таклиф этилди. Бундан ташқари, озуқа марказлари ва экинлар етиштириш учун имтиёзли кредитлар, қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда енгилликлар, хорижий мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий кадрлар малакасини ошириш харажатларини қисман қоплаш режалаштирилган.

 

2027 йилдан Қашқадарёда аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва учун озуқа харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш тизимини тажриба тариқасида жорий этиш таклиф қилинди.

 

Ҳозирда озуқабоп экинлар уруғига бўлган эҳтиёжнинг 95 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шу сабабли Қашқадарёда Миср олимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва уруғчилик марказларини ташкил этиш, маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли навларни яратиш режалаштирилган.

 

Чорва наслини яхшилаш учун сунъий уруғлантириш ва юқори генетик қийматга эга эмбрионларни кўчириб ўтказиш технологияларини кенг қўллаш, наслчилик хизматларини ривожлантириш ҳамда йирик хўжаликлар билан аҳоли хонадонлари ўртасида кооперация йўлга қўйиш таклиф этилди.

 

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар натижасида қорамолларнинг сўйишга топширишдаги тирик вазнини 250–350 кг дан 450–550 кг гача ошириш ва қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имконияти яратилади.

 

Президент мутасаддиларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш, молиялаштириш механизмларини белгилаш ва ички бозорда гўшт-сут маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Бола 22 ноябрь куни беркинмачоқ ўйнаётиб, уйнинг чордоғидан пастга тушиб кетган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.