Жаҳон

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Энергетика инфратузилмасига етказилган зарар сабаб айрим ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Россия қўшинларининг Украинага ҳужумлари оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Шунингдек, мамлакатнинг бешта вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, Al Jazeera хабар берди.

 

Украина энергетика вазири ўринбосари Артем Некрасовнинг билдиришича, Днипропетровск, Донецк, Запорижжя, Одесcа ва Харкив вилоятлари ҳужумлардан зарар кўрган. Айниқса, Запорижжя ва Днипропетровск вилоятларида электр энергияси таъминоти учун муҳим бўлган кўплаб энергетика объектларига шикаст етган.

 

Россия босиб олган ҳудудда жойлашган Запорижжя атом электр станцияси ҳам ўққа тутилиш оқибатида ташқи электр таъминотидан узилган ва дизель генераторларига ўтган. Некрасовнинг қайд этишича, бу станциянинг жорий йилда ташқи электр таъминотидан 17-марта узилиши ҳисобланади.

 

Украина Энергетика вазирлиги барча зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилаётганини билдирган. Бироқ такрорий ҳужумлар ва ҳаво тревогалари бу жараённи мураккаблаштириб, тиклаш ишларини кечиктирмоқда.

 

Россия ҳужумлари сешанба куни ҳам Украинанинг бир қанча ҳудудларида қурбонларга сабаб бўлган. Хусусан, Одесcа вилоятида икки киши ҳалок бўлган, уч киши, жумладан, бир бола яраланган. Вилоят губернатори Олег Кипернинг маълум қилишича, ҳужумлар автомобиллар, хусусий турар жойлар ва саноат биноларига зарар етказган.

 

Чернигив вилоятида Россия кучларининг корхоналарга берган зарбалари оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати хабар берган.

 

Донетск вилоятида эса сўнгги бир сутка давомида аҳоли пунктлари етти марта ўққа тутилган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг айтишича, Краматорск шаҳрида бир киши ҳалок бўлган.

 

Харкив шаҳри ва вилоятдаги яна олтита аҳоли пункти ҳам ҳужумларга учраган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг Interfax агентлигига маълум қилишича, бир киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган.

 

Россия қўшинлари тунда Украина пойтахти Киевга дронлар билан ҳужум қилган. Шаҳар мери Виталий Кличконинг билдиришича, зарба кўп қаватли турар жой биносида ёнғин келтириб чиқарган, икки киши жароҳатланган.

 

Шу билан бирга, Россиянинг Самара вилоятида Украина дронлари ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва электр таъминотида узилишлар юзага келган. Россия ахборот агентликлари губернатор Вячеслав Федоришчевга таяниб хабар беришича, Самара давлатга қарашли "Роснефт" компаниясининг йирик нефтни қайта ишлаш марказларидан бири жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.