Жаҳон

Париж ва Деҳли океанларни бирга бошқармоқчи

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири французлар билан бу борада келишувга эришган.

Париж ва Деҳли океанларни бирга бошқармоқчи

 

Франция ва Ҳиндистон океан ва унинг ресурсларини ўзлаштиришда ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “ТАСС” Ҳиндистон ТИВ баёнотига асосланиб хабар берди. 

 

Франция ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле Дриан 20 февраль куни Парижда ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманиям Жайшанкар билан учрашувда океан бўцича келишувга эришган.

 

“Томонлар Ҳиндистон ва Франциянинг.... “мовий иқтисодиёт” ҳамда океанлар бошқаруви бўйича йўл харитасини қабул қилди”, – дейилади Ҳиндистон ТИВ тарқатган хабарда. Қўшимча қилинишича, Париж ва Деҳли “мовий иқтисодиёт”ни ўз жамиятлари тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айлантирмоқчи.

 

Ҳар икки давлат океанлар тўғрисидаги фанга ва уларнинг сақлаб қолинишига ҳисса қўшиш ниятида. Шунингдек, улар денгиз савдоси, портлар, балиқ овлаш, илмий изланишлар ва океанларни кузатишни ўз ичига оладиган ҳинд-францус ҳамкорлигини йўлга қўймоқчи эканлиги айтилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳинд генерали Деҳли учун асосий хавф қайси давлатдан келишини маълум қилганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трамп Си Цзиньпин ва Путиндан Эрон урушида бетараф қолгани учун миннатдор бўлди

АҚШ президенти уларнинг бетарафлиги можаронинг янада чуқурлашиб кетишининг олдини олганини айтди.

custom img

АҚШ БМТ гуманитар дастурларига 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди

Маблағларнинг асосий қисми Жаҳон озиқ-овқат дастурига, қолгтан қисми эса Болалар жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

custom img

БААда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди

15–16 ёшдаги ўсмирлар учун ҳам махсус чекловлар жорий қилинади.

custom img

Эрон ва Қўшма Штатлар 19 июнь куни Швейтсарияда музокаралар ўтказади

Музокараларда воситачилик қилувчи Покистон, Қатар ҳамда бошқа манфаатдор давлатлар делегациялари ҳам иштирок этади.

custom img

"Агар Украина ёнса, сизнинг Москвангиз ҳам ёнади" — Зеленский

Украина Россияга жавоб зарбалари ҳақида баёнот берди.

custom img

Қирғизистон парламенти спикери Ташиевни “шоқол” деб атади

Спикер “75 лар хати” ташаббускорларини кескин танқид қилди.

custom img

Украина Москвага дрон ҳужумлари уюштирди

Ҳужумлар оқибатида турар жойлар ва инфратузилма объектлари зарар кўрган.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик шартномасини имзолади

Томонлар сулҳ муддатини яна икки ойга узайтиришга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"