Ўзбекистон

Президент Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Давлат раҳбари улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Президент Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Бугун, 6 март куни Шавкат Мирзиёев Мисрнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тамер Фати, Италиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Пергабриэл Пападия де Боттини, Қирғизистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов, Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников, Грузиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Давид Котария ва Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

 

Давлат раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистондаги фахрий миссияси бошлангани билан самимий табриклади. Дунёда можаролар кескинлашиб, геосиёсий рақобат кучайиб бораётган ҳозирги даврда дўст давлатларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани таъкидланди.

 

Президент, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагани учун дипломатик миссиялар раҳбарлари вакиллик қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига миннатдорлик билдирди.

 

Маросим якунида президент янги тайинланган элчиларга шарафли ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, шерикликни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди, ҳудудлар ва хусусий бизнес вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишни тавсия этди.

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"