Ўзбекистон

Президент Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Мулоқотда халқаро сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

 

Суҳбат аввалида вазир Рашид Мередов давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, мамлакат Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бораётгани, 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда. Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

 

Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш, бўлажак олий даражадаги ташрифлар, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

 

Суҳбат аввалида вазир Рашид Мередов давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, мамлакат Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бораётгани, 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда. Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

 

Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш, бўлажак олий даражадаги ташрифлар, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"