Ўзбекистон

Президент Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги Саудия Арабистони компаниялари делегациясини қабул қилди.

 

Томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон «яшил» энергетика соҳасининг стратегик инвестори ҳисобланган “ACWA Power” компанияси билан самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

 

Бугун бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди: 752 мегаватт қувватга эга 4 та шамол электр станцияси электр тармоғига уланди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида умумий қуввати 2,3 гигаваттни ташкил этадиган 5 та электр станцияси ҳамда 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимининг қурилиши бошланди.

 

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятини Тошкент вилояти билан ва Қорақалпоғистон Республикасини Бухоро вилояти билан боғлайдиган умумий узунлиги 1790 километрлик 500 киловолт кучланишли электр узатиш тармоғини барпо этиш бошланди.

 

Учрашув давомида энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

custom img

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

custom img

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"