Путин тожик-афғон чегарасидаги вазият юзасидан Тожикистон президенти билан гаплашди
Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, музокаралар давомида президентлар тожик-афғон чегарасидаги қийин вазиятни батафсил муҳокама қилган. Ўз навбатида, Владимир Путин Тожикистонга ҳам икки томонлама, ҳам КХЧТ доирасида керакли кўмакни тақдим этишга тайёрлигини таъкидлаган.
Қайд этилишича, музокаралар давомида Россия ва Тожикистон раҳбарлари стратегик шерикликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш истагини билдириб, турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишган.







