Ўзбекистон

Қаршида собиқ МИБ ходими пичоқлаб кетилди

Ҳолат бўйича прокуратура маълумот берди.

Қаршида собиқ МИБ ходими пичоқлаб кетилди

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 26 апрель куни собиқ МИБ ходими ва бир нафар аёл пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

 

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. таниш аёлнинг уйига борганида у ерда таниши О.Т. (собиқ МИБ ходими)ни кўриб, жанжаллашган ҳамда ошхонадан пичоқни олиб келиб, уларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Оқибатда жабрланувчилар шифохонага тушган.

 

Аниқланишича, Х.Б. юқоридаги аёл билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда доимий равишда  жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб, уни қийнаб келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 1 май куни Х.Б.га нисбатан ЖКнинг 109, 110 ва 112-моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"