Ўзбекистон

Қашқадарёда бегона қизга гап отган эркак пичоқлаб ўлдирилди

Қотилликни қизнинг қариндоши содир этган.

Қашқадарёда бегона қизга гап отган эркак пичоқлаб ўлдирилди

 

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 29 май куни қотиллик юз берди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

 

Шу куни соат 10:00 да 20 ёшли эркак Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли эркакни пичоқ билан қасддан ўлдирган.

 

Darakchi.uz нашрининг ёзишича, жанжал қиз  сабаб юзага келган, яъни пичоқланган йигит қизга гап отиб юрган. Бундан хабар топган қизнинг қариндоши у йигитни бир неча бор учрашувга чақириб, гаплашиб, келишиб олишга уринган. Аммо шундай учрашувларнинг навбатдагисида қариндош бўлган 20 ёшли йигит 25 ёшли йигитни қизнинг кўз ўнгида пичоқлаб ташлайди. Бўлган воқеадан сўнг икки қариндош тез ёрдам чақириб, пичоқдан зарба еган йигитга ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Аммо 25 йигит олган жароҳатлари туфайли вафот этади.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"