Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда иккита буғунинг жасади топилди

Ҳайвонлар браконьерлар томонидан қўйилган тузоққа тушган. Браконьерлар эса воқеа жойида ўзлари учун ташкил қилинган пистирмани пайқаб, қочиб кетишган.

Қорақалпоғистонда иккита буғунинг жасади топилди

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра,16 июль куни соат 06:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилган. Улар браконерлар томонидан қўйилган тузоққа тушган.

 

Ҳайвонларнинг нобуд бўлишига алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида инспекторлар томонидан воқеа жойида пистирма ташкил қилинган. Натижада бир неча соат ўтгач, ниқобли икки номаълум шахс пистирмага яқинлашган, аммо инспекторларни пайқаб, воқеа жойидан яширинишган.

 

Қайд этилишича, Қуйи Амударё қўриқхонаси инспекторларининг ўтказган тезкор ҳаракатлари натижасида Беруний тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда воқеага алоқадор браконерлар — Беруний тумани Бийбозор қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.А., 1990 йилда туғилган Р. Б. ва 1985 йилда туғилган И.Д. лар қўлга олинган.

 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Беруний тумани ИИБ томонидан ҳайвонларнинг нобуд бўлганлиги факти юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қорақалпоғистонда иккита буғунинг жасади топилди