Ўзбекистон

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият ўта қалтис паллага кирди. Германия, Франция ва Буюк Британия етакчилари Эроннинг минтақадаги агрессив ҳаракатларига жавобан мисли кўрилмаган даражадаги қатъий қўшма баёнот билан чиқди. ГФР ҳукумати томонидан эълон қилинган ушбу ҳужжатда Теҳроннинг “мулоҳазасиз ҳужумлари” кескин қораланиб, “Евроучлик” ўз манфаатлари ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш йўлида бевосита ҳарбий чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди.

 

Европанинг етакчи давлатлари Теҳрондан ҳарбий провокацияларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, Ғарб коалицияси Эроннинг ракета ва дрон учириш инфратузилмаларини бевосита манбанинг ўзида йўқ қилишга қаратилган мутаносиб ҳарбий операцияларни амалга ошириши мумкин. Мазкур қадамлар Вашингтон ва минтақадаги стратегик ҳамкорлар билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда режалаштирилмоқда. Айниқса, Эроннинг Исроил ва АҚШ амалиётларига алоқаси бўлмаган объектларга зарба бериши Европа дипломатик корпусида жиддий эътироз ва «ҳайрат» уйғотган.

 

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер АҚШга Эрон ракета объектлари сақланаётган манбаага зарба бериш учун Британиянинг ҳарбий объектларига зарба беришга рухсат берди.  Тасдиқлангамага хабарларга кўра, Британия Форс кўрфази Эрон ракета ҳужумларига қарши мудофаа операцияларида қатнашган, бироқ, АҚШ-Исроилнинбг Эронга қилган қарши ҳужумида иштирок этмаган.

 

Хабарларга кўра, шанба куни Буюк Британия Ироқда ўз ҳарбий хизматчилари жойлашган базага йўналтирилган ракетани уриб туширган.

 

Франция Президенти Эммануэл Макрон Абу Дабидаги ҳарбий-денгиз базасига уюштирилган ҳужумдан сўнг Мудофаа кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Париж ушбу воқеликни жавобсиз қолдирмаслигини ва минтақадаги жанговар шайлик энг юқори даражага кўтарилишини таъкидлади.

 

Вазиятнинг жиддийлигини амалда исботлаш мақсадида, яқинда “Орион” ўқув машғулотларида қатнашган Франциянинг “Sharl de Goll” авиаташувчи кемаси ва унинг зарбдор гуруҳи Эрон йўналиши бўйлаб сафарбар этилди. Бу ҳаракат Европанинг нафақат дипломатик, балки реал ҳарбий босим ўтказиш ниятида эканлигидан далолат беради.

 

Хитой ташқи ишлар вазиури Ван И АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган  ҳужумларини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатй деб атади. Томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳамда минтақавий кенг кўламли музокараларни қайта бошлашга чақирди. 

 

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Ван И ва Лавров “Теҳрон мулоқотга очиқ эканига қарамай амалга оширилган” зарбаларни қоралаган.

 

Вазирлар ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақириб, “Эрон масаласи бўйича барча саволларни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлигини, жумладан Форс кўрфази давлатларининг қонуний хавфсизлик манфаатларини таъминлаш лозимлигини” таъкидлашди.

 

Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Яқин Шарқ минтақадаги рўй бераётган воқеаларга қўшилди. Гуруҳ Исроилга қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳаракатни Эрон олий раҳбарининг ўлдирилишига жавоб сифатида изоҳлади.

 

Исроил ҳарбийлари бунга тезкор жавоб қайтариб, мамлакат бўйлаб, жумладан Байрутнинг жанубий чеккаларида жойлашган «Ҳизболлаҳ» нишонларига зарбалар бермоқда.

 

Ливан ҳудудидан учирилган снарядлар натижасида Исроил шимолидаги бир нечта ҳудудларда ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Бу АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари бошланганидан бери Ливан ҳудудидан амалга оширилган илк ҳужум бўлди.

 

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин агар Эрон хоҳласа, КХДР Исроилга қарши ракеталар беришини ва шундай ракеталардан биттаси бутун Исроилни йўқ қилиши мумкинлиогини байтди.

 

АҚШнинг Эронга ҳужум қилишига Исроил ва Саудия Арабистонининг бир неча ҳафта давом этган лоббичилик ҳаракатлари туртки бўлди. Бу ҳақда тўрт манбага таяниб, Тҳе Валл Стреэт Жоурнал хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон омма олдида дипломатик ечимни қўллаб-қувватлашини билдирганига қарамай, сўнгги бир ой ичида Трампга бир неча бор шахсий қўнғироқ қилиб, АҚШни Эронга зарба беришга ундаган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху эса ўз мамлакати учун “мавжудликка таҳдид” деб ҳисоблайдиган Эронга қарши АҚШ зарбалари берилишини узоқ вақтдан бери очиқ тарғиб қилиб келган.

 

Бирлашган саъй-ҳаракатлар Трампга Эрон раҳбарияти ва ҳарбийларига қарши кенг кўламли ҳаво операциясини бошлашга ёрдам берган. Операциянинг илк соатларидаёқ Хоманаий ва яна бир неча юқори мартабали эронлик амалдор ҳалок бўлган.

 

Ҳужум АҚШ разведкасининг Эрон кучлари яқин ўн йил ичида АҚШга бевосита таҳдид солиши даргумон деган тахминларига қарамай амалга оширилди.

 

Саудиянинг ҳужумга чорлаши Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер Эрон етакчилари билан ядро ҳамда ракета дастурлари бўйича музокаралар олиб бораётган бир пайтга тўғри келди.

 

 

Музокаралар давомида Саудия валиаҳд шаҳзодаси ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқот қилган. Шундан сўнг Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони ўзининг ҳаво ҳудудидан Эронга ҳужум қилишда фойдаланишга йўл қўймаслиги ҳақида баёнот беррган.

 

Ахиос нашрининг ёзишгича, АҚШ Эронга ҳужум қилишни бир ҳафта олдин режалаштирган.

 

Портал маълумотларига кўра, кечикиш ҳарбий авиация операциялари учун ёмон об-ҳаво шароити, шунингдек, АҚШ ва Исроил қуролли кучлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурати билан боғлиқ бўлган.

 

Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиши айни дақиқларда ҳам давом этмоқда.

 

Саудия Арабистони шанба куни Эроннинг Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета ҳужумларини қаттиқ қоралади ва Яқин Шарқда очиқ можаро бошланган бир пайтда биродар давлатларни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

 

Саудия Арабистони ўз баёнотида Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Иорданиянинг “Эроннинг очиқдан-очиқ тажовузи ва суверенитетини қўпол равишда бузиш” деб атаган ишларни қаттиқ қоралашини маълум қилган.

 

Саудия Арабистони, шунингдек, миллий суверенитетнинг доимий равишда бузилиши ва халқаро ҳуқуқнинг бузилишидан келиб чиқадиган жиддий оқибатлар ҳақида огоҳлантирди.

 

Кейинчалик қироллик Ар-Риёднинг ўз ҳудудлари ва шарқдаги ҳужумларни қоралади ва уларнинг қайтарилганини қўшимча қилди.

 

Тарқалган хабарларга ўра, Саудия Арабистони ҳам Эронга қарши ҳужумга қўшилилишини маълум қилди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп “Daily Mail” нашрга бергн итервюсида Эрон ҳудудида олиб бораётган ҳарбий операциясини тўрт ҳафта ёки ундан кам давом этиши мумкин.

 

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Ислом Республикаси АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Доналд Трамп хаёлий амбициялар” ортидан “минтақани тартибсизликка гирифтор қилдиган, энди эса америкалик ҳарбийлар орасида қўшимча йўқотишлар бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

 

Ларижоний таъкидлашича, Трамп ўзининг “адашган хатти-ҳаракати” билан “Америка биринчи ўринда” шиорини “Исроил биринчи ўринда”га айлантирди ва “Исроилнинг ҳокимиятга интилиши йўлида америкалик аскарларни қурбон қилди”.

 

“Бугун Эрон халқи ўзини ҳимоя қилмоқда. Эрон Қуролли кучлари агрессияни бошлагани йўқ”, - деди Ларижоний.

 

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

custom img

Нукусдаги айрим маҳаллалар аҳолисига боғча пули 50 фоизга камайтирилади

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги дастур тасдиқланди.

custom img

Тошкент вилояти прокуратураси ходими 9 минг доллар пора билан қўлга олинди

Ходим тадбиркордан 276 миллион сўмлик жаримани танишлари орқали бартараф қилиш ҳамда унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"