Ўзбекистон

Қорақалпоғистонлик аёлнинг ҳожатхонада кўзи ёриди. Лекин чақалоқ узоқ яшамади

Аёл ҳомилани туширадиган ва туғруқни тезлаштирадиган дорилар истеъмол қилиши натижасида ҳожатхонада фарзандини дунёга келтиради. Шундан кейин у чақалоқни “унитаз”да оқизиб юбормоқчи бўлган.

Қорақалпоғистонлик аёлнинг ҳожатхонада кўзи ёриди. Лекин чақалоқ узоқ яшамади

 

Тошкентга ишлаш учун келган аёл «Зафар» билан ишқий муносабат қуриб, ундан ҳомиладор бўлиб қолади.  Сўнгра, у яна фарзанд кўрса, қийналиб қолишини ўйлаб, ҳомилани туширадиган ва туғруқни тезлаштирадиган дорилар истеъмол қилади.  Натижада, аёлни тўлғоқ тутади ва ҳожатхонага кириб, фарзандини дунёга келтиради. Шундан кейин у чақалоқни «унитаз»да оқизиб юбормоқчи бўлади.

 

Кўзини не-не умидларда очган гўдак онасининг қўлида ўлим топди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

1999 йилда туғилган аёл 2018 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш қуради. Орадан вақт ўтиб, 2 фарзанднининг онасига айланади. Номаълум сабаблар туфайли оила дарз кетади. Шундан кейин, аёл 2024 йилда иш қидириб, Тошкент шаҳрига келади ва сомсахоналарнинг бирида ишлай бошлайди. Табиийки, у ерда топганлари сарф-харажаларига етмайди. Бир куни «Зафар» исмли шахс билан танишади. Эркак унга моддий ёрдам бериб туради, ўртада ишқий муносабатлар ўрнатилгач, аёл ҳомиладор бўлади. У боласи анча ривожланганини, дунёга келтирса, қандай боқишини ўйлаб, ундан қутилишга ҳаракат қилади. Ҳомилани яшириш учун шифохонага  бормайди.  Интернет орқали ҳомилани тушириш ва туғруқни тезлаштириш йўлларини қидиради. Аёл шунга ёрдам берадиган 7 та таблеткани онлайн буюртма қилиб, кун давомида истеъмол қилади. Судланувчини шу куни тўлғоқ тутади. 

 

2024 йил 20 ноябрь, тонгда унинг кўзи ёрийди. Фақат туғруқхонада эмас, ҳожатхонада. Бошқа чораси бўлмагандир, гулдек фарзандига меҳри ошиб шифохонага боргандир деб ўйлаётгандирсиз. Бироқ ундай бўлмади. Аёл норасиданинг бошини «унитаз»га тиқиб, оқизиб юборишга ҳаракат қилади. Шундай кейин, чақалоқнинг овози чиқмайди. Она ўлган деган гумонда, уни чойшабга ўраб, вақтинча яшаш уйининг ертўласига олиб тушади. Сўнгра, у соат 07:55 ларда гўрговга қўнғироқ қилиб, фарзандини дафн этиш кераклигини айтади. Орадан ярим соат ўтгач, аёл маросим машинасида қабристонга келиб, боласи тушиб қолганини билдиради. Гўрков аёлдан ўлим ҳақида тиббий маълумотнома талаб қилади. Лекин у тақдим қилинмагач, гўрков ички ишлар ходимларига хабар беради.

 

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, чақалоқ аёл жинсига мансублиги,  38-39 ҳафталик эканлиги аён бўлган. Унинг ўлими – бош мия пардалари остига ва мия тўқимасига қон қуйилиши билан бирга кечган бош мия ёпиқ жароҳатидан келиб чиққан. Аёл судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Гувоҳлик берган гўргов эса судланувчига енгиллик сўради.

 

2025 йил 13 ноябрь куни ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди томонларни эшитиб. судланувчи A.D.ga 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Жазони доимий яшаш манзилида ўташ белгиланди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"