Рамзан Қодировнинг онаси Россия Муфтийлар кенгашининг олий мукофоти билан тақдирланди
Аввалроқ, Путин Чеченистон президентининг қизини мукофотлаганди.

РИА Новости нашрининг хабар беришича, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодирова Россия Муфтийлар кенгашининг олий мукофоти — «Ал-Фахр» ордени билан тақдирланди.
Маълумотларга кўра, олий мукофот меҳр-мурувват ва хайрия қадриятлари, оналик ғоялари ва жамиятда анъанавий мустаҳкам оилани мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик самарали хайрия ишлари учун топширилган.
Аввалроқ, Путин Рамзан Қодировнинг 24 яшар қизини II даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлаганди.







