Россия аэропорти яқинида портлаш содир бўлди
Воқеа дрон ҳужуми деб тахмин қилинмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий аэропорт яқинида юз берган. Портлаш ортидан ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалган.
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, бу воқеа Украина Қуролли Кучларига тегишли учувчисиз парвоз қурилмаси ёки ракета ҳужуми оқибати бўлиши мумкин. Айни дамда бу тахмин расман тасдиқланмаган.
Воқеа тафсилотлари, шунингдек, жабрланганлар ёки талафотлар бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Расмийлар ҳодисани ўрганмоқда, аэропорт атрофидаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган.







