Россия аҳолисининг қисқариши давом этмоқда
Москва аҳолиси 13,3 миллионга етди.

Россия Федерациясининг умумий аҳолиси 2025 йил бошига келиб 146 миллиондан ошиқ бўлиб, йил давомида 0,08 фоизга қисқарди.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия аҳолиси 146 028 325 кишини ташкил этди. Бу 2024 йил бошидаги кўрсаткичдан 122 минг нафарга кам.
Шу билан бирга, Москва аҳолиси озгина ўсиш қайд этди. Пойтахт мери Сергей Собянин президент Владимир Путинга берган ҳисоботида, 2024 йил давомида шаҳар аҳолиси 4,8 минг кишига кўпайганини маълум қилди. Расмий статистикага кўра, 2025 йил бошида Москванинг аҳолиси 13 274 285 кишига етди.
Аҳолининг ўсиши пойтахтда кузатилган бўлсада, Россия бўйича умумий демографик манзара салбийлигича қолмоқда.







