Жаҳон

Павел Дуров: Telegram блокировкаларни четлаб ўтишда давом этади

Россияда Telegram блокланиши ортидан Федерацияда Ўзбекистон SIM-карталарини сотиб олиш кўпаймоқда.

Павел Дуров: Telegram блокировкаларни четлаб ўтишда давом этади

Россия-Украина уруши даврида Федерацияда Telegram блокланишига қарамай 65 миллион киши VPN орқали бу мессенжердан фойдаланаётган эди.

 

Ҳукуматнинг VPN хизматларини тақиқлашга уриниши банк инқирозига олиб келди — кеча бутун мамлакатда фақат нақд пул билан тўлов қилиш имкони қолди.

 

Дуров вазиятни Эрон билан солиштирди: "Ҳукумат кузатув иловалари тарқалишини кутганди, лекин VPN оммалашиб кетди". Эндиликда "Рақамли қаршилик" сафига Эрондаги 50 миллионлик жамоадан ташқари, Россиядан ҳам яна 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчи қўшилди.

 

"Рақамли қаршиликка хуш келибсиз, россиялик биродарларим. Бутун мамлакат бемаъни чекловларни айланиб ўтиш учун бирлашди. Биз Телеграм трафигини аниқлаш ва блоклашни янада қийинлаштириш орқали мослашишда давом этамиз", — деб ёзади Дуров ўзининг Telegram каналида.

 

Телеграмнинг Россияда блокланиши ортидан мамлакатда Ўзбекистон SIM-карталарини оммавий равишда сотиб ола бошлади.

 

Энди VPN'лардан фойда йўқлиги сабаб Россияда Ўзбекистон SIM-карталари ва eSIM-карталарига талаб кескин ортиб кетди. Шу орқали мигрантлар ижтимоий тармоқларга доимий кириш имкониятига эга бўлишмоқда.

 

Ўзбекистон SIM-карталарининг асосий афзаллиги — Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар VPN'сиз ҳам ишончли ва тез ишламоқда.

 

Шоҳжаҳон Мажид

 Zamon.uz мухбири

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.