Жаҳон

Россия Мудофаа вазирлигиУкраина Молдовада фитна тайёрлаётганини айтди

Молдованинг янги бош вазири Дорин Рисян шу ҳафта бошида мамлакат ҳудудидан рус қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилганди.

Россия Мудофаа вазирлигиУкраина Молдовада фитна тайёрлаётганини айтди

 

Украина Приднестровьега қарши провокация тайёрламоқда, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, Украина ҳарбийлари Россия Қуролли кучлари формасини кийиб, қўшни давлат ҳудудига “босқичма-босқич бостириб кириш”ни режалаштирмоқда. Москва чегарада содир бўлаётган воқеаларни кузатаётганини ва “ ҳар қандай ўзгаришларга жавоб беришга” тайёрлигини билдирди.

 

“Босқин учун баҳона сифатида Приднестровье ҳудудида рус қўшинларининг гўёки ҳужумини уюштириш режалаштирилган. Бунинг учун босқичма-босқич босқинда иштирок этаётган украиналик диверсантлар РФ қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари кийимида бўлади”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг Телеграм каналида.

 

Молдованинг янги бош вазири Дорин Рисян шу ҳафта бошида Приднестроьевни демилитаризация қилиш, жумладан, у ердан рус қўшинларини олиб чиқиш кераклигини айтди. Кремль Молдова ҳукуматига бу мавзуда эҳтиёткор бўлишни маслаҳат берди.

 

Киев ва расмий Кишинёв бу каби хабарлар фейк эканини таъкидлаб келмоқда.

 

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россия Мудофаа вазирлигиУкраина Молдовада фитна тайёрлаётганини айтди