Россия олимлари “ўзга сайёралик”ларни ўрганмоқда
Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари маълум қилди.

Россияда номаълум учар жисмлар ўрганилмоқда. Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, НУЖларнинг 99.9 фоизи атмосфера ёки бошқа табиий ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Рогозин 70 йилларда ноодатий кўринишдаги жисмларни кўрган учувчиларнинг кўрсатмаси билан танишганини ҳам қайд этди.
Бундан олдин NASA НУЖларни ўрганишни бошлагани тўғрисида маълумот берганди. Шунингдек, Конгрессда Пентагон иштирокида шу масалада йиғилиш ўтказилганди.







