Ўзбекистон

Саида Мирзиёева: «Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор»

Тошкентда «Сифатли таълим — Янги Ўзбекистон тараққиёти пойдевори» мавзусида тадбир ўтказилди.

Саида Мирзиёева: «Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор»

 

Тошкентда «Сифатли таълим — Янги Ўзбекистон тараққиёти пойдевори» мавзусида тадбир ўтказилди.

 

«Ҳаммамизга маълумки, таълим соҳасида қиладиган ишлар ҳам, йиллар давомида ечимини кутиб чарчаган муаммолар ҳам, оддий ичимлик сувидан тортиб, иситиш мосламалари-ю, санитар шароитлари йўқ мактаблар қанча. Афсуски, мактаблар қурилиши янги туғилаётган болаларга етиб улгурмаяпти. Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор.

 

Ўтган 7 йилда 5 140 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари кўтарилди. Миллатимиз пахта қуллигидан озод этилди. Ўқитувчиларни мактабга қайтариш Президентимизнинг армони ва орзуси эди. Бугун ўқитувчи дарсда.

 

Энди уларга тажриба, билим ва ўқитиш учун дастурлар, методика ва дарсликлар керак.

 

Бу йил бошланғич синф ўқувчиларининг дарсликлари тубдан янгиланяпти. Ҳозирда 5–11 синфлар учун дарсликлар яратиш ишлари бошланди.

 

Шу билан бирга янги методика асосида Тошкентда 300 нафар илғор педагог ўз малакасини оширди.

 

Умид қиламанки, устозларимиз замонавий билим ва қўникмаларни қунт билан ўзлаштириб, қолган ҳамкасбларига ҳам уларни етказишади», — қайд этди Саида Мирзиёева.

 

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Саида Мирзиёева: «Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор»