Ўзбекистон

Саида Мирзиёева иштирокидаги ҳайъат Шайх Заед номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини аниқлади

2026 йилги ушбу нуфузли мукофот тинчлик келишуви ва афғон қизлари таълими ҳимоячисига топширилди.

Саида Мирзиёева иштирокидаги ҳайъат Шайх Заед номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини аниқлади

 

 

Бирлашган Араб Амирликларида Шайх Заед номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофотининг 2026 йилги совриндорлари расман эълон қилинди. Мазкур мукофот дунё миқёсида динлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат, ижтимоий адолат ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган шахслар ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Жорий йилда мукофот Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган тарихий тинчлик келишуви ҳамда афғон қизлари ва аёллари таълим ҳуқуқи учун курашиб келаётган ҳуқуқ фаоли Зарқа Яфталига берилди. Мазкур тинчлик битими Кавказ минтақасида ўнлаб йиллар давом этган қарама-қаршиликларни бартараф этиш йўлидаги муҳим сиёсий қадам сифатида эътироф этилди.

 

Совриндорларни танлаш жараёни халқаро нуфузга эга бўлган мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилди. Ҳайъат таркибидан турли давлатлар ва минтақалардан таниқли сиёсий, диний ва гуманитар арбоблар ўрин олган. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам бор. У Марказий Осиёдан ушбу ҳайъатга киритилган биринчи ва ҳозирча ягона вакил ҳисобланади.

 

Эътироф этилган тинчлик келишуви икки давлат раҳбариятининг мураккаб тарихий муаммоларни зўравонлик эмас, балки мулоқот ва келишув орқали ҳал этишга бўлган сиёсий иродасини намоён этади. Озарбайжон Президенти Илҳам Алиев ушбу мукофотни минтақавий ва глобал тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларга берилган юксак баҳо сифатида қабул қилганини билдирди. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса уни икки халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамловчи рамзий ва умумий ютуқ, дея таърифлади.

 

Мукофот совриндори Зарқа Яфтали ўз навбатида ушбу эътироф афғон аёллари ва қизлари учун умид ва руҳий таянч бўлишини таъкидлади. У узоқ йиллар давомида таълим олиш имкониятидан маҳрум қатламлар учун билим ресурслари яратиш, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳаллий даражада қўллаб-қувватлаш ташаббусларини йўлга қўйиб келмоқда.

 

Маълумот ўрнида, Шайх Заед номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти 2019 йилда Абу Дабида Рим папаси Франсиск ва Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ат-Таййиб ўртасида бўлиб ўтган тарихий учрашув шарафига таъсис этилган. Шу пайтгача мукофот дунёнинг турли минтақаларидан бўлган ўнлаб нуфузли шахслар ва ташкилотларга топширилган.

 

2026 йилги совриндорларни тақдирлаш маросими 4 февраль куни, БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсоний биродарлик кунида Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"