Саида Мирзиёева Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
“Бу кун биз тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз”, деб ёзди Президент ёрдамчиси.

“Сизларни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклайман.
Бу кун биз тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз. Уларнинг жасорати ва матонати миллат хотирасининг таянчи, куч-қудратимиз манбаидир.
Тарих сабоқлари тинчликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканини доим ёдимизга солиб турсин. Барчамизга эзгулик, бирдамлик, эртанги кунга ишонч ёр бўлсин!”.







