Ўзбекистон

Самарқандда 737 млн сўмлик ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган шахслардан икки нафари аввал ҳам судлангани аниқланган.

Самарқандда 737 млн сўмлик ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996-йилларда туғилган уч нафар фуқаро қонунга хилоф равишда умумий оғирлиги 475 грамм бўлган икки бўлак олтин қуймани сотишга уринган вақтида қўлга олинди. Улар ушбу қимматбаҳо металларни харидорга 737 миллион сўмга сотишга келишган бўлиб, олдиндан 500 миллион сўм олаётганида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси хулосасига кўра, топилган 994 проба асилликдаги олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 грамм бўлиб, уларнинг умумий қиймати 740,4 миллион сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу шахслардан икки нафари аввал судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамоқда.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Самарқандда 737 млн сўмлик ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди