Ўзбекистон

Саноат корхоналари пойтахтдан ташқарига кўчирилмоқда

Экологик хавф ва энергия сарфини камайтириш мақсадида Тошкентдаги 87 та корхона босқичма-босқич ҳудудлардан чиқарилмоқда.

Саноат корхоналари пойтахтдан ташқарига кўчирилмоқда

 

 

Ўзбекистонда экологик жиҳатдан хавфли ва энергия сарфи юқори бўлган саноат корхоналарини шаҳарлар ташқарисига кўчириш жараёни бошланди. Бу чора-тадбирлар Президентнинг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон–2030» стратегиясини амалга оширишга доир 16-сонли фармонига мувофиқ, “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

 

Мазкур дастурга кўра, биргина саноат корхонасини пойтахт ҳудудидан ташқарига кўчириш йилига ўртача 226 тоннадан ортиқ зарарли ташламаларни қисқартириш имконини беради. Шу боис Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал ва паррандачилик ишлаб чиқаришлари, қора ва рангли металлургия ҳамда энергия истеъмоли юқори бўлган бошқа тармоқлар фаолиятини ҳудудлардан чиқариш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

 

Хусусан, Тошкент шаҳрида мазкур талабларга мос келадиган 87 та саноат корхонаси аниқланган. Уларни кўчириш жараёни ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни замонавий экологик стандартларга мослаштириш шарти билан босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Махсус комиссия томонидан саноат объектларида доимий рейд текширувлари ўтказилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Жанубий саноат зонасида жойлашган, иккиламчи рангли металларни йиғиш ва қайта ишлашга ихтисослашган «Ўзвторсветмет» АЖ фаолияти ўрганилди. Ушбу корхона экологик хавфлилик бўйича I тоифага мансуб ҳисобланади.

 

2025 йил октябрь ойида ўтказилган текширувлар давомида атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари аниқланиб, корхонага мажбурий кўрсатма берилди ҳамда етказилган экологик зарар учун 18 миллиард 91 миллион сўмдан ортиқ компенсация белгиланди.

 

Махсус комиссия қарори ва Экология ҳамда иқлим ўзгариши миллий қўмитаси кўрсатмаларига асосан, «Ўзвторсветмет» АЖ Жиззах вилоятидаги саноат зонасига кўчирилади. Шу билан бирга, Янгиҳаёт туманида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилади.

 

Компенсация тўловлари бўйича берилган имтиёзлар эвазига эскирган ва экологик жиҳатдан зарарли эритиш печлари утилизация қилиниб, корхона замонавий, технологик жиҳатдан такомиллашган ва экологик талабларга тўлиқ жавоб берадиган ускуналарда фаолиятини давом эттиради.

 

Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида йилига ўртача 226,7 тонна зарарли моддалар атмосферага чиқарилишининг олди олиниши кутилмоқда. Бу эса Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"