Cаломатлик

Cаратон ҳужайралари билан курашишнинг янги усули топилди

Бу бўйича япониялик олимлар тадқиқот олиб борди.

Cаратон ҳужайралари билан курашишнинг янги усули топилди

Саратон ҳужайралари тананинг иммунитет тизимидан яширинган ҳолда ўсади ва тарқалади. Иммунотерапия иммун тизимига яширин саратон ҳужайраларини топиш ва уларга ҳужум қилиш имконини беради. Бу эса саратон билан касалланган беморларнинг узоқ умр кўришига ёрдам беради. Бироқ, кўплаб беморларга ушбу инқилобий муолажалар жуда кам таъсир қилади ёки умуман фойда бермайди.

 

иммун назорат нуқтаси ингибиторлари энг кўп ишлатиладиган иммунотерапия воситаларидан ҳисобланади. Улар саратон ҳужайралари иммунитет тизимидан яшириниш учун фойдаланадиган оқсилларни таниб олиш ва блоклаш орқали ишлайди.

 

Бироқ, бу оқсилларга эга бўлмаган саратон ҳужайралари турли йўллар билан яширинади. Ушбу саратон турлари билан оғриган беморларга иммун назорат нуқтаси ингибиторлари таъсир қилмагани сабабли, тадқиқотчилар бошқа янги иммунотерапия усулларини ишлаб чиқишга интилмоқда.

 

Япониянинг Осака университети олимлари янги тадқиқотда тетрациклин антибиотиклари замонавий иммунотерапия усулларидан фарқли равишда иммун тизимига саратон ҳужайраларини аниқлашда ёрдам беришини аниқлади. Ушбу антибиотиклар Т-лимфоцитлар деб номланувчи иммунитет ҳужайраларини саратонга ҳужум қилиш ва уни йўқ қилиш учун рағбатлантиради.

 

“Биз ўпка саратони билан оғриган беморларнинг қон ва ўсимта тўқималарида тетрациклин антибиотик миноциклинини синаб кўрдик, — дейди етакчи муаллиф Мари Тоне. — Биз миноциклин саратон ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилган иммуносупрессив оқсил бўлган галактин-1га таъсир қилиб, Т-лимфоцитларнинг ўсимтага қарши фаоллигини оширишини аниқладик”.

 

Олимлар галактин-1 цитотоксик Т-лимфоцитларнинг ўсимтага киришининг олдини олиш орқали саратон ҳужайраларига иммунитет тизимидан қочишга ёрдам беришини аниқлади. Тетрациклин билан даволашдан сўнг, галактин-1 энди Т-лимфоцитларни ўсимтага ҳужумини тўхтата олмади. галактин-1ни блоклаш саратонни даволашнинг янги усуллари учун калит бўлиши мумкин.

 

“Ушбу антибиотиклар саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган иммун назорат нуқтаси ингибиторлари ва бошқа иммунотерапия препаратларидан фарқли таъсир механизмига эга. Умид қиламизки, ушбу тадқиқот турли иммун йўлларига таъсир қилувчи ва саратон касаллигига чалинган одамларга, айниқса замонавий иммунотерапия таъсир қилмаётган беморларга фойда келтириши мумкин бўлган янги дориларни ишлаб чиқишга олиб келади”, — дейди тадқиқот муаллифи Кота Ивахори.

 

Тетрациклин антибиотиклари кўп йиллар давомида бутун дунёда юқумли касалликларга чалинган беморларни даволаш учун ишлатилади. Энди бу эски дорилар ҳозирда даволаниш имкониятлари кам бўлган саратон билан оғриган беморлар учун янги иммунотерапия усуллари учун йўл очиб бериши мумкин.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"