Жаҳон

Саудия Арабистони Исроил билан иқтисодий алоқаларни кучайтирмоқчи

Бу жараёнда қайси давлат воситачилик қилаётгани маълум бўлди.

Саудия Арабистони Исроил билан иқтисодий алоқаларни кучайтирмоқчи

 

Саудия Арабистони ва Исроил Вашингтон воситачилигида иқтисодиёт ва хавфсизлик йўналишларида алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

 

Ар-Риёд Исроил билан расмий муносабатларга эга эмас. Шундай бўлса-да, икки давлат  ишчи алоқалар ва хавфсизлик соҳасида келишувга эришмоқчи.

 

Хусусан, улар АҚШ ёрдамида ўзаро ҳаво ҳудудларидан самолётлар учишига, шунингдек, Ар-Риёднинг Тиран ва Сарафин ҳудудлари устидан тўлиқ назоратини ўрнатиш масаласини ҳал қилиш ниятида. Бу икки кимсасиз орол Миср ва Саудия ўртасидаги Тиран кўрфазида жойлашган. Тиран Иорданиянинг Акаба ва Исроилнинг Эйлат портларининг Қизил денгизга чиқиш йўлида жойлашган.

 

WSJ хабарига кўра, Исроил бизнесменлари ҳозирнинг ўзидаёқ Саудия Арабистонига келиши мумкин. Бу орқали Ар-Риёд икки томонлама иқтисодий алоқаларни кучайтирмоқчи.

 

Бундан олдин Саудия мудофаа вазири ўринбосари Холид бин Салмон Вашингтонга ташрифи давомида мамлакат ёшларининг катта қисми Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тарафдори эканини айтган.

 

Аввалроқ Жозеф Байденнинг Саудия Арабистонига бориши маълум қилинганди.

 

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Саудия Арабистони Исроил билан иқтисодий алоқаларни кучайтирмоқчи